Наполеоннинг автографи учун 1 миллион евро: Аустерлиц остидаги жанг ҳақида мемуарлар сотувда
Париждаги "Arts et Autographes" галереяларидан бирида Наполеон имзолаган Аустерлиц жанги ҳақидаги ёзувлар сотилмоқда. Нархи 1 миллион еврони ташкил этади. Унинг ҳозирги эгалари “Ким қўлёзмани биринчи бўлиб қўлга киритади”, дея эълон қилди.
Тарихчи ва коллекционер Жан-Эмманюэль Ро мемуарларни ярим аср олдин Муқаддас Елена оролида муҳожирликда бўлганида француз императори шахсан ўзи асосий ғалабаси ҳақидаги хотираларини диктовка қилиб ёздирган генерал Анри-Гасьен Бертраннинг авлодларидан олган. Воқеа учинчи шахсдан ҳикоя қилинади. "Аустерлиц жанги" мемуари сарлавҳасини Наполеон ўз қўли билан имзолаган эди. Шунингдек, у 74-бетдаги матнга яна ўн битта тузатиш киритган. Ёзувларга генерал томонидан кўчирилган жанг режаси илова қилинади.
"Наполеон жангнинг безакли версиясини тақдим этади. Буни интонациядан кўриш мумкин. Бу ўша "Аустерлиц қуёши", дейди ноёб ёзувлар соҳибининг қизи ва ҳамкасби Ализе Ро.
«Ғолиб бўлишга ёки ўлишга қатъий қарор қилмаган бирор зобит ҳам, генерал ҳам, аскар ҳам йўқ эди» - бу Наполеоннинг гапи. "Аустерлитз жанги".
У ерда яна бир нечта цитаталар келтирилган:
"Бу жасур одамларни (жангдан кейин жанг майдонида ярадор бўлганлар) кўришдек ҳеч нарса унинг юрагини бунчалик ўртамасди, улар уни таниди. Шунда азоб-уқубатларни унутиб мурожаат қилишди: «Ғалаба муқаррарми?».
«Мағлуб бўлиш жасур эркаклар сафидан тушиб қолишни англатмайди» (ярадор рус зобитига мурожаатидан).
Наполеон армияси учинчи коалициянинг сон жиҳатдан устун кучларини мағлуб этди. Французлар 1,5 минг аскарини йўқотди, 7 мингга яқин киши яраланди. Коалициядаги йўқотишлар бундан икки баравар эди.
Май ойида Наполеон вафот этганига 200 йил бўлади. Аммо унинг даврига бўлган қизиқиш ҳамон сўнгани йўқ. Бир неча йил олдин императорнинг учбурчак бош кийимларидан бири кимошди савдосида деярли 2 миллион еврога сотилган эди.
Г.Холдорова тайёрлади.