Нарпай туманида тадбиркорлик объектлари давлат тилида номланмоқда
Бугун жойларда тадбиркорлик объектларининг номланиши, ҳужжатларнинг давлат тилида олиб борилишига алоҳида аҳамият берилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 6 ойи давомида Нарпай туманида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди.
Биргина савдо, ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш объектларига ўзбекча ном қўйишни рағбатлантириш борасида тадбиркорга тушунчалар берилди.
Қувонарлиси, улар томонидан корхона номи давлат тилида номланаётгани она тилимизга бўлган ҳурмат белгисидир.
Шерали Темиров,
Самарқанд вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси.