Нарпайда 12 та, Иштихонда 9 та ва Булунғурда 2 та норматив тусдаги қарорни қабул қилишда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилган
Нарпай туман ҳокимининг 2022 йил 5 сентябрдаги қарори бунга мисол бўлади.
Туманнинг Мустақиллик маҳалласидаги 53-умумий ўрта таълим мактаби қаршисидан ўтувчи автомобил йўлига сунъий йўл нотекисликларини ўрнатиш тўғрисидаги норматив тусдаги қарор адлия бўлими ҳуқуқий экспертизасидан ўтказилмасдан қабул қилинган.
Тойлоқ тумани ҳокимининг 2022 йил 29 сентябрдаги қарори ҳам шундай йўл билан қабул қилинган.
Қарорга “Уй ва турар жойнинг инвентарь йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар бериш тартиби”да Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтказилган “Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғма жилдини тайёрлаш Қоидалари” асос сифатида келтирилган.
Ваҳоланки, мазкур қоидалар 2021 йил 28 июлдан ўз кучини йўқотган.
Бу каби камчиликларнинг олдини олиш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив тусдаги қарор қабул қилишда зарур услубий ва амалий кўмак бериб, қонунбузилиш ҳолати бартараф этилди.