НАТО Тоғли Қорабоғдаги вазият юзасидан музокаралар бошлашга чақирди
- 06.10.2020 16:40
- 84
- Хориж
Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғдаги вазият юзасидан тинчлик музокараларини бошлаши керак. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғли билан бўлиб ўтган учрашувда шу ҳақида сўзлади. Уларнинг баёноти альянс (НАТО) сайтида эълон қилинди.
Шунингдек, Столтенберг Қорабоғ жанговар ҳаракатлар ҳудудида тинч аҳоли ўртасидаги қурбонлардан хавотирда эканлигини билдирди ва томонларни ўт очишни тўхтатишга чақирди. “Ушбу зиддият барча соҳаларга, шу жумладан энергетикага ҳам хавф солади. Бу бутун минтақа ва альянс аъзолари учун жуда хавфли ҳолат”, қўшимча қилди у.
Бир муддат илгари Россия, Франция ва АҚШ президентлари Тоғли Қорабоғдаги вазият юзасидан қўшма баёнот бердилар. Улар зиддият иштирокчиларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, шунингдек Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларини вазиятни тартибга солиш бўйича музокараларни бошлашга чақирдилар.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа