Навоийлик судьялар спорт турлари бўйича беллашди

Мамлакатимизда спортни ривожлантириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, жисмоний тарбиянинг аҳамияти корхона ва ташкилотлар, муассасаларда ташкил этилаётган мусобақаларда ўз аксини топмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти судлари ходимлари ҳам жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиб, спорт турлари бўйича ташкил этилаётган мусобақаларда иштирок этишмоқда.

Бугун, 7 ноябрь куни Навоий шаҳрида барча судьялар ва суд ходимлари 3000 метрга югуриш машқларини бажаришди. Сўнг, жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди биносида спортнинг стол тенниси ва шахмат турлари бўйича мусобақаларда қатнашди. Мусобақа якунида ғолиблар аниқланиб, суд ходимлари кейинги босқич беллашувларига қизғин тайёргарликка киришди.

Х.АСОМОВ,
жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди катта мутахассиси.