Наврўз баҳона ўқувчилар иқтидорларини намойиш этди

Иштихон туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

- Байрам тадбири нафақат маънавий-маърифий тарзда ўтказилди, балки спорт мусобақаларига ҳам бой бўлди, - дейди мактаб директори Шерали Пўлатов. - Ўқувчиларимиз саҳна кўринишлари, спорт беллашувлари ҳамда пазандалик борасида ўз иқтидорларини намойиш этди.

Тадбир якунида ғолиб жамоа ва ўқувчиларга эсдалик соғалари топширилди.

Бахтиёр Мусирмонов.