“Ниқоб бизнеси”ни бошлаган ноқонуний тадбиркор аниқланди
- 18.03.2020 09:55
- 442
- Жамият
Тошкент шаҳрида ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида Юнусобод туманида фуқаро А.Б. давлат рўйхатидан ўтмасдан савдо ишлари билан шуғулланаётгани аниқланди.
ДСҚ матбуот хизмати хабарига кўра, фуқаро А.Б. 4 турдаги 102 дона жами 3055000 сўмлик кийим-кечак маҳсулотлари ва тиббий ниқоблар савдосини йўлга қўйган.
Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан ноқонуний фаолият юритган тадбиркорга савдо билан шуғулланиш учун қонуний тартибда рўйхатдан ўтиш бўйича тушунчалар берилди. Акс ҳолда қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланилиши тушунтирилди.
Теглар:
тиббий ниқоблар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа