ННТлар учун эълон қилинган грант лойиҳасида қандай иштирок этиш мумкин?
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Оқдарё туманида “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг грант танловларида иштирокини кенгайтириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этган тадбирда Жамоат фонди ва Миллий ассоциация вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари грант лойиҳасига аризалар топшириш тартиби, ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни тайёрлашнинг усул ва услублари ҳақида тушунча берди.
Шунингдек, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган
“Жамиятда инсон ҳуқуқлари ва мулоқот маданиятини юксалтиришда ННТлар фаоллигини ошириш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун 2-тур танловни ҳамда “Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, маҳалла ва оилаларда соғлом турмуш тарзини ва аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашда жамоатчиликни кенг жалб қилиш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун 3-тур танловларида иштирок этиш талаблари ва шартлари слайдлар орқали тушунтирилди.
Худди шундай тадбир Пайариқ туманида ҳам ташкил этилди.