Нодавлат нотижорат ташкилотларида фаолият юритаётганлар учун имконият
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан шу йил 25 июнь, соат 15.00 да Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмасида «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтади.
Унда адлия, солиқ, статистика идоралари мутахассислари нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ)да солиқ ҳисоботлари ва бухгалтерия ҳужжатларини юритиш тартиби, ННТларнинг статистик ҳисоботларини тўлдиришда қўйилган талаблар, ННТларнинг грант танловларида иштирок этиш шартлари ҳақида батафсил маълумот беради.
Вилоятимиздаги нодавлат нотижорат ташкилотларида фаолият юритаётган раҳбарлар ва ҳисобчиларни, миллий маданият марказлари раҳбар ва мутахассисларини, шунингдек, ўз фаолиятини ННТ тартибида ташкил этган тадбиркорлик субъектларини ушбу семинарга таклиф этамиз.
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА.