Нодирбек бугун энг яқин таъқибчиси билан ўйнайди, Жавоҳир ҳам мезбонга қарши

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳридаги "Tata Steel Chess-2023" турнири ўзининг энг қизғин палласига кирди.

Бир кунлик танаффусдан сўнг бугун мусобақа доирасида Нодирбек Абдусатторов энг яқин таъқибчиси, нидерландиялик Аниш Гири билан қора доналарда ўйнайди.

Айни пайтда шахматчилар 1 ва 2-ўринни эгаллаб туришибди. Абдусатторов 7, Гири эса 6,5 очкога эга.

"Челленжер" гуруҳида эса Жавоҳир Синдоров мезбон Мак Вармердамга қарши дона суради. Айни пайтда Синдоров 6,5 очко билан, ўз гуруҳида 3-ўринни банд этган. Унинг бугунги рақиби эса 4,5 очко билан 10-ўринга жойлашган.

Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланади.