30 минг АҚШ долларига ер сотаётган фирибгарлар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний ер савдосининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Самарқанд тумани Туркман қишлоғида яшовчи 1975 йилда туғилган А.У. Паст Дарғом тумани ҳокимлиги балансида бўлган 0,21 гектар боғни маҳаллий фуқарога 30 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 15 минг АҚШ долларини ушбу жараёнда фаол иштирок этган Паст Дарғом туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган Т.И. билан бирга олаётган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.