Нотр-Дамдан чиққан тобут
2019 йилда Нотр-Дам-де-Пари ибодатхонасида даҳшатли ёнғин содир бўлди. Шундан сўнг уни батамом реконструкция қилишга киришилди. Натижада ноёб топилмалар қўлга киритилди. Улар орасида ибодатхона поли тагидан сал пачоқланган одам жасади шаклидаги қўрғошин тобут кўпчиликнинг эътиборини тортди.
Митти видеокамера ёрдамида текшириб кўрилганда тобутда башанг кийимда, яхши сақланиб қолган инсон қолдиқлари аниқланди. Тарихчилар бу сағана XIV асрдаги олий мартабали диний арбобга тегишли эканлигини таъкидлашди. Тобутдан ташқари қидирувчилар соқолли эркак тош бюстига дуч келдилар. Унда ҳайкалтарошлик элиментлари кўзга ташланиб турарди. Ибодатхона 2024 йилда тўлиқ тикланиши керак.
***
Ноёб микролинзалар
Россиянинг академик С.Королев номидаги Самара тадқиқот университети ва РФА тасвирларга ишлов бериш тизими институтида микролинзаларнинг янги тури яратилди.
Бу микролинзалар лазерь нури ёрдамида тирик ҳужайралар, бактерия ва вирусларга ўхшаш унча-бунча микроскоплар илғамайдиган митти объектларни ҳам аниқ кўрсатади.
Янги микролинзалар олдинги авлод линзалардан икки марта самаралироқдир. Улар турли тиббий, тадқиқот ва телекоммуникация ускуналарида ишлатилиши мумкин.
Тоғ музликлари эриб кетмоқда
Кавказдаги Эльбурс музликлари олдиндагидан беш марта тез эримоқда. Бу ҳақда "Росгидромет" ташвиш билан эслатган. 1957 -2020 йиллар давомида Эльбурс музлиги ҳажми 26,4 квадрат километрга, яъни салкам 20 фоизга камайган.
Бундай ҳолат тўхтовсиз давом этмоқда. Тоғ чўққиларидаги музликлар икки минг йил давомида биринчи марта фаол эримоқда.
Т.Шомуродов тайёрлади.