Нурободда байналминалчи жангчи хотирасига мусобақалар ташкил этилди
Бугун, 7 январь куни Нуробод туманида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида тадбир ташкил этилди.
Тумандаги 12-умумий ўрта таълим мактабида "Ватанпарвар" ташкилоти Нуробод тумани ўқув спорт техника клуби, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ёшлар иттифоқи, мудофаа ишлари, халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда байналминалчи жангчи Бурхон Даминов хотираси эсланди.
Жангчи хотирасига бағишлаб мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка, волейбол турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Ғолиб жамоаларга Нуробод тумани ўқув спорт техника клуби томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ҳошим ҚОБУЛОВ.