Нурободдан ўтувчи А-378 йўлидаги қоидаларга риоя қилмаган ёзувлар «жазоланди»
- 21.09.2020 15:20
- 236
- Самарқанд
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Нуробод тумани ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун А-378 халқаро магистраль йўлининг Нуробод туманидан ўтувчи қисми Нуробод тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Қиличов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда бир қатор ўзбек тили қоидаларига риоя қилинмаган ҳолатлар аниқланди.
Фуқаролар ва тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, ўзбек тили қоидаларига риоя қилинмаган ташқи реклама баннерлари олиб ташланди.
Бу каби ишлар туманда мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа