ОАВ: АҚШда коронавирусга чалинганлар сони мингдан ошиб кетди
- 11.03.2020 14:09
- 207
- Хориж

АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони минг нафардан ошди. Бу ҳақида New York Times нашри федерал ва маҳаллий ҳукумат ҳисоб-китобларига таяниб хабар берди.
Нашр хабарига кўра, янги турдаги вирус мамлакатнинг 37 штати бўйлаб, шунингдек, пойтахтнинг Колумбия округида ҳам, жами 1004 нафар шахсда аниқланган. Улардан камида 31 нафар бемор вафот этган.
Шу билан бирга, таҳлилий ҳисоб-китоб олиб бораётган Джонс Хопкинс университети касалланганлар сони 971 нафар ва вафот этганлар сони 28 нафар деган тўхтамга келди.
Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг (CDC) расмий маълумотига кўра, сешанба ҳолатига АҚШда 700 дан ортиқ касалланганлар қайд этилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
ТИРИЛГАН МУРДА: Орзули дунё
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Эрон – Исроил зиддияти: АҚШ можарога қўшиладими?
- 2 соат аввал
- Хориж
ТИРИЛГАН МУРДА: Ўтмиш соғинчи
- 2 соат аввал
- Сиёсат
Вилоят раҳбари туркиялик инвесторни қабул қилди
- 3 соат аввал
- Самарқанд