ОАВ: Эрон ҳарбийлари адашиб ўз кемасини ўққа тутди
- 11.05.2020 14:51
- 188
- Хориж

Эрон ҳарбий денгиз кучларига тегишли бўлган “Эсминец” ҳарбий кемаси машғулотлар ўтказилаётган вақтда адашиб ўзларининг бошқа ҳарбий кемасини ўққа тутди. Бу ҳақда Лента.ру нашри, AAA агентлиги берган маълумотга таяниб хабар қилди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, фавқулодда вазият оқибатида ўққа тутилган кеманинг барча экипаж аъзолари ҳалок бўлган. Мазкур воқеа Уммон кўрфазида юз берган.
РИА Новости нашри тақдим этган хабарга кўра, Эрон армиясининг ахборот хизмати содир бўлган кўнгилсиз воқеа оқибатида камида 19 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини ва 15 нафар ҳарбий жароҳатланганини маълум қилган.
Теглар:
Эрон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сотилган ҳасса
- Кеча, 22:11
- Мутолаа
Бугуннинг гапи: Ҳар неъматнинг уволи бор
- Кеча, 22:02
- Мутолаа