«Очиқ бюджет» порталида «Менинг йўлим» лойиҳасига таклиф қолдириш бошланди
«Менинг йўлим» лойиҳаси туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50 фоиз қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтирилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Қайд этилишича, «Менинг йўлим» лойиҳасининг жорий йилги мавсуми учун 312 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши белгиланган. Лойиҳа доирасида таклиф киритиш жараёни жорий йилнинг 27 апрель санасига қадар давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади.