Одамлар яшайдиган, аммо етиб бориш қийин бўлган жойлар

Сайёрамизда ана шундай жойлар кўп. Эътиборлиси, бу масканлар жуда гўзал ва баҳаво. Бугун улар ҳақида гаплашамиз.

Гасадалур қишлоғи. Фарер ороллари

Фарер ороллари ҳудудида жойлашган энг гўзал ва чекка Гасадалур қишлоғи бутунлай тоғлар билан ўралган, шу сабабли бу ерга келган киши узоқ вақт давомида катта масофани босиб ўтиб, 400 метргача баландликка кўтарилиши керак. Вазият фақат 2004 йилга келиб автомобиллар ўтиши учун тоғлар орқали туннель кесиб йўл очилганида ўзгарди. Бу ерда яшаш осон эмас – озиқ-овқат миқдори чекланган, балиқ овлаш учун эса қўшни қишлоққа бориш керак. 2012 йилги маълумотларга кўра, Гасадалур аҳолиси 18 кишини, 2020 йилда эса 11 атиги кишини ташкил этган.

Эдлидаэй оролидаги уй. Исландия

Дом на острове Эдлидаэй

Сўнгги 300 йилда оролда атиги 5 оила яшаган. Бу кейинчалик қайғули оқибатларга сабаб бўлган қон аралашишига олиб келди. Бугунги кунда у ерда ҳеч ким яшамайди ва у ерда жойлашган уй ўзининг гўзаллиги билан эътиборни тортадиган ва ҳозирда “Қизил китоб”га киритилган денгиз қушлари учун вақтинчалик бошпана вазифасини бажаради. Оролга фақат сузиш ва ҳаво орқали бориш мумкин, лекин вақти-вақти билан у ерда кимлардир келиб, яшаб кетади.

Иллоккортоормиут қишлоғи, Гренландия

Деревня Иллоккортоормиут

Майдони 2 миллион квадрат километрдан ошадиган дунёдаги энг катта орол, Гренландияда атиги 60 минг киши истиқомат қилади. Мамлакатнинг шарқий қирғоғида цивилизациядан узилган, улкан ўрмонлар билан ўралган сайёрадаги энг шимолий аҳоли пунктларидан бири балиқчилар ва оқ айиқ овловчилар қишлоғи Иллоккортоормиут жойлашган бўлиб, у ерда 500 киши яшайди. Улар камдан-кам ҳолларда қишлоққа фақат самолётда ёки сув транспортида бориши мумкин бўлган меҳмонларни ҳар доим хурсандчилик билан кутиб олишади.

Тристан-да-Кунья ороли, Буюк Британия

Остров Тристан-да-Кунья

Оролнинг аҳолиси 1816-1908 йиллар оралағида бу ерга “қўнган” саёҳатчилар авлодларидан ташкил топган. Айни пайтда оролда мактаб, касалхона ва ҳатто саёҳатлар ташкил қилувчи офислар бор. Маҳаллий аҳоли картошка етиштириш ва денгиз маҳсулотларини йиғиш орқали кун кечиради. Орол пойтахтининг материк билан транспорт алоқаси йўқ, шу сабабли бу ерга келувчи ва кетишни истаганлар баъзан уч ҳафтагача денгизда сузиб юришига тўғри келадиган балиқчилар қайиқларини кутишига мажбур бўлади... Йўлда эса одамлар тез-тез бўронлар ҳужумига учрайди, бу эса “саёҳат” жуда қийинчиликлар билан кечишининг далолатидир.

Мотуо округи, Хитой

Китайский округ Мотуо

Буддизм манбаларига кўра, муқаддас ер ҳисобланган Мотуо ўсимликларга бой ва ботаниклар учун жаннат, чунки бу ерда маҳаллий гўзалликлар бўйлаб сайр қила туриб, Хитой флорасининг тахминан 70 фоизини кўришингиз мумкин. Гўёки табиат Мотуони одамлардан атайин ҳимоя қилади, унга етиб бориш учун сиз Тибет довонларини босиб ўтиб, 200 метрлик осма кўприкдан ўтишингиз керак.

Қурувчилар бир неча бор Мотуода йўл қуришга уриниб кўришди, лекин улар кўчкилар туфайли вайрон бўлди. Шунга қарамай Мотуода одамлар яшаб келади.

***

Бу сайёрамиздаги гўзал, аммо бориш қийин бўлган жойларнинг тўлиқ рўйхати эмас. Келгусида сиз учун сайёрамиздаги янада қизиқарли ва ажойиб жойлари ҳақида ёзишни ният қилиб қўйдик.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.