Ўгай қизига зўравонлик қилган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Бир қатор ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Ширин шаҳар, Фарҳод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 15 ёшли вояга етмаган қиз (мактаб ўқувчиси) Х.А.нинг ўгай онаси томонидан унга ёмон муносабатда бўлиб келинаётганлиги, кўп ҳолларда доимий руҳий босим ўтказилиб, енгил жароҳатлар билан калтаклаб келаётганлиги айтилган видеомурожаат тарқалди.

Шунингдек, Х.А.нинг ўгай онаси Н.З. уни ўриб тан жароҳати етказганлиги, шу сабабли ўгай она Н.З.га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Ҳозирги кунда қизнинг ўгай онаси Н.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) ва 110-моддалари (қийнаш) билан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари якунланмоқда.

Бу ҳақда Ширин шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.