Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасида самарқандлик спортчилар ғалаба қозонди
- 22.09.2021 15:34
- 40
- Спорт
16-20 сентябрь кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича Республика мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақада Самарқанд вилояти спортчилари ҳам иштирок этишди.
Вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси ахборот хизмати берган хабарга кўра, умидли спортчи, 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Хожиакбар Олимов ёш бўлишига қарамай катталар ўртасида тенгсизлигини намойиш этиб, даст кўтаришда 153 килограмм, силтаб кўтаришда 185 килограмм натижа билан, Ёшлик спорт жамияти спортчиси Оғабек Собиров 55 килограмм вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, 73 килограмм вазн тоифасида O.Тўхтаев, 96 килограмм вазн тоифасида Ш.Амриддинов, 109 килограмм вазн тоифасида A.Xожиевлар фахрли 2-ўринни, 55 килограмм вазн тоифасида А.Абдужамилов ҳамда 87 килограмм вазн тоифасида У.Садриддинов 3-ўринга сазовор бўлди.