Оғир атлетика. Олимпия чемпиони Акбар Жўраев умумий ҳисобда 417 килограмм тошни кўтарди

Хоразм шаҳрида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун -109 ва +109 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионлари аниқланди.

-109 кг вазн тоифасида Рио Олимпия ўйинлари ғолиби Руслан Нуриддинов умумий ҳисобда 415 кг тошни кўтариб, мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

+109 кг вазн тоифасида эса яна бир Олимпия чемпионимиз Акбар Жўраев 417 кг тошни кўтариб, Ўзбекистонда бу борада яққол етакчи эканини исботлади.

Қизиғи, бу мусобақада Жўраев битта катта вазнда иштирок этди ва шунга қарамай, Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 3-кун

Эркаклар

Вазн тоифа — 96 кг

Ҳожиакбар Олимов (Самарқанд 150+178) — 328 кг

Зайнобиддин Муҳаммадаминов (Наманган 147+177) — 324 кг

Бекзод Султонбоев (Хоразм 134+160) — 294 кг

Вазн тоифа — 102 кг


Шарофиддин Ўсаров (Тошкент вил. 170+201) — 371 кг

Шарофиддин Амриддинов (Самарқанд 165+195) — 360 кг

Қурбонмурод Номозов  (Қашқадарё 145+175) — 340 кг

Вазн тоифа — 109 кг

Руслан Нуриддинов  (Андижон 185+230)- 415 кг

Азимжон Ҳожиев (Самарқанд 157+201) — 358 кг

Умар Шахназаров (Сурхондарё 160+190) — 350 кг

Вазн тоифа — 109+кг

Акбар Жўраев (Тошкент вил. 185+232) — 417 кг

Мирҳосил Мирзабоев (Тошкент вил. 175+207) — 382 кг

Асадбек Раҳмонов (Сирдарё 160+180) — 340 кг