Олимлар Ер ҳаёт учун глобал оқибатлар “жадвали”ни аниқлади
Фалокатларнинг даврийлиги, эҳтимол Қуёш тизимининг ҳаракати билан боғлиқдир.
Ердаги жонзотларнинг, жумладан, сув ва қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар, сут эмизувчилар ва қушларнинг оммавий қирилиб кетиши тахминан 27.5 миллион йиллик цикл давомийлигида айланади, дейди Нью-Йорк университети биологлари.
Бундан ташқари, бундай йўқ бўлиб кетишлар катта астероидлар зарбалари, вулқон отилишлари ва бошқа ҳалокатли ҳодисалар оқибатида содир бўлади. Масалан, 66 миллион йил олдин комета ёки астероид қулаши туфайли динозаврлар сувдаги ва қуруқликдаги барча жонзотларнинг 70 фоизи сингари йўқ бўлиб кетган.
Олимлар шунингдек, Ернинг осмон жисмлари билан тўқнашувига тўғри келган яна иккита оммавий қирилишидан хабардор бўлди. Бошқа қирғинлар бир вақтнинг ўзида базальт отилиши ёки ғайриоддий вулқон ҳаракати билан содир бўлган.
Айнан таъсир кратерлари, вулқон ҳаракатининг излари ва қадимдаги фалокатларнинг бошқа далиллари тадқиқотчиларга бундай ҳодисаларнинг мумкин бўлиш сабабларини аниқлашга ёрдам берди.
Олимлар гап Қуёш тизимининг галактик ядро атрофи бўйлаб ҳаракатланадиган орбитада деб, тахмин қилишаётир. Ер ҳар 26-30 миллион йилда Сомон йўли зоналаридан бирига тушиб, даврий комета бўронларига дуч келади. Шу вақт ичида у самовий жисмлар билан тўқнашиши мумкин. Бу сайёрадаги ҳаёт учун глобал оқибатларга, жумладан, қоронғилик, қаҳратон совуқ, ёнғинларни келтиради. Кислота ёмғирлари ва озон қатламининг пасайишига олиб келади.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.