Олти ойда фуқаролар 17,8 гектар ер майдонида ноқонуний қурилиш қилган

Бу вилоят прокурори Ж.Ҳотамовнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 69-сессиясида берган ҳисоботида қайд этилган.

Унга кўра, жорий йилнинг 6 ойида ўтказилган ер хатловлари давомида вилоят бўйича 1127 ҳолатда 363 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган.

Бугунги кунгача 212,4 гектарининг қайтарилиши таъминланган. Шунингдек, 638 ҳолатда 17,8 гектар ер майдонига фуқаролар ноқонуний қурилиш қилганлиги аниқланиб, 57 ҳолатда 0,6 гектардаги ноқонуний қурилмалар буздирилган.