Онлайн НКМ ўрнатган тадбиркорга имтиёз берилади
Ҳозиргача Самарқанд шаҳридан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган 465 та корхонанинг раҳбар ва бош ҳисобчилари билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг ойлик, чораклик ҳисоботларини электрон тарзда юбориш, назорат касса машинаси (НКМ)нинг ишлатилиши ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳамда имтиёзлар тушунтирилди.
Жумладан, “Germes farovon savdo” масъулияти чекланган жамиятига 2020 йил 31 декабргача онлайн НКМ ўрнатганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида солиқ имтиёзи қўлланилди.
Бундан ташқари, фаолиятини тўхтатган 1397 та корхонадан 880 таси билан мулоқот қилиниб, корхона раҳбарлари ишлаш истагини билдиришди.
Бекмирза Аҳмедов,
Самақанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходими.