Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Опера ва балет театрининг икки ходимини машина уриб кетди. Улардан бири вафот этган

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати опера ва балет театрининг икки ходимини театр ёнида машина уриб кетгани ҳолати бўйича расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, воқеа 18 март куни тахминан соат 18:30 ларда Миробод туманидаги Зарафшон ва Ислом Каримов кўчаларининг кесишмасида юз берган. 32 ёшли Х.З. "Spark" автомобилини бошқариб кетаётганда йўлни пиёдалар ўтиш йўлагидан кесиб ўтаётган 30 ёшли Баҳора Раҳимова ва 23 ёшли Н.А.ни уриб юборган.

Оқибатда иккала пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. 20 март куни Баҳора Раҳимова тиббий ходимлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.