“Оқдарё Пилла” МЧЖнинг 130 миллион сўмдан зиёд қарзи давлат солиқ инспекцияси фойдасига ундирилди
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Оқдарё Пилла” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Оқдарё туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 130 миллион 746 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланди.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Оқдарё туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Оқдарё Пилла” масъулияти чекланган жамиятининг “Агробанк” Оқдарё тумани филиалидаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинди.
Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорга тегишли бўлган, Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчаси, Меҳнат кўчаси, 10-уйда жойлашган пилла қабул қилиш пункти бино-иншоотлари хатланиб, ушбу кўчмас мулк биноси бюро ҳузуридаги электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун савдога чиқарилди.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор “Оқдарё Пилла” масъулияти чекланган жамиятининг Оқдарё туман давлат солиқ инспекцияси олдидаги 130 миллион 746 минг сўмлик солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилди.
Қарздорга тегишли бино-иншоотлари ягона электрон савдо майдончасидан қайтарилди.
Мажбурий ижро бюроси Оқдарё тумани бўлими.