Оқдарёда 30 ёшли йигит улфатининг атомашинасида бетон тўсиққа урилди
2020 йилнинг 2 ноябрь куни соат 15:00 ларда 33 ёшли Феруз Н. ўзига тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомашинани бошқариб, танишлари - 33 ёшли Олим М. ва 30 ёшли Жасур П.лар билан бирга Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчаси, Наврўз кўчасида жойлашган ошхонага овқатланиш мақсадида боради.
Автомашинани ошхонанинг ҳовлисида қолдириб, ошхонада танишлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилишгандан сўнг маст ҳолатдаги таниши Жасур П. унга тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомашинанинг эшиги қулфланмаганлигидан ва ўт олдириш калити турганлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочади ва Оқдарё тумани Болта қишлоғининг ички йўлида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувини йўқотади, оқибатда автомашина бетон тўсиққа бориб урилади.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 24 ноябрь куни Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қўйиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.a