Оқдарёдаги объектдан “Жамоатчилик назорати маскани” сифатида фойдаланиш режалаштирилган
- 26.02.2020 09:38
- 95
- Самарқанд
2020 йил 25 февраль куни Zarnews.uz телеграм каналида Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчаси марказидаги масканнинг нима учун хизмат қилаётгани сўроқ остига олинган.
Мазкур масала Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати томонидан ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, суратдаги мазкур бино Оқдарё туманининг Лойиш шаҳарчасида жойлашган бўлиб, ҳозирда ушбу объектда “Жамоатчилик назорати маскани” сифатида, ҳудудда туну-кун жамоат хавфсизлигини таъминлашда фойдаланиш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Таъмирлаш якунлангандан сўнг мазкур объект “Жамоатчилик назорати маскани” сифатида аҳолининг тинчлиги ва хавфсизлиги учун хизмат кўрсатади.
Жаҳонгир САГДУЛЛАЕВ.