Осиё ўйинлари: Самарқандлик спортчилар 9 та медални қўлга киритди
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинларида 45 мамлакатдан спорт жамоалари беллашмоқда. Мусобақаларда 32 та олимпия ва 6 та ноолимпия спорт тури бўйича Ўзбекистон делегацияси таркибида 390 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Баҳслар натижасига кўра, 3 октябрь ҳолатига Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 47 та (13 та олтин, 14 та кумуш ва 20 та бронза)ни ташкил этиб, умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаб турибди. Хусусан, медаллар жамғариш бўйича 1-ўринда Хитой, 2-ўринда Япония, 3-ўринда Жанубий Корея, 4-ўринда Ҳиндистон бормоқда.
Ушбу халқаро спорт мусобақасида 18 спорт тури бўйича вилоятимиздан 48 нафар спортчи иштирок этмоқда ва шу кунга қадар ўтказилган баҳсларда спортчилар 9 та медаль (2 та олтин, 5 та кумуш, 2 та бронза)ни қўлга киритди.
Улар орасида қуйидаги спортчилар бор:
Олтин медаль
- дзюдо - Диёра Келдиёрова;
- академик эшкак эшиш (М4 дастури) - Шеҳроз Ҳакимов, Даврожон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев.
Кумуш медаль
- академик эшкак эшиш (М2 дастури) - Шеҳроз Ҳакимов ва Дилшоджон Худойбердиев;
- академик эшкак эшиш (LW2х жуфтлик дастури) Малика Тагматова;
- академик эшкак эшиш (М4х дастури) - Шаҳзод Нурматов, Собиржон Сафаралиев;
- дзюдо - Давлат Бобонов;
- дзюдо (жамоавий дастур) - Давлат Бобонов ва Диёра Келдиёрова.
Бронза медаль
- академик эшкак эшиш (LW2х жуфтлик дастури) - Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев.
Бугунги дастурда бокс бўйича аёллар ўртасида 54 килограмм вазн тоифасида иштихонлик Нигина Ўктамова бронза медалига сазовор бўлди. 20 ёшли спортчимиз ярим финалда КХДР вакили Панг Чол Мига қарши рингга кўтарилди ва 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа, Нигина Ханчжоу мусобақасини бронза медали ва Париж-2024 олимпиадаси йўлланмаси билан якунлади.