Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Овқатни охиригача еб қўйинг, сайёҳ!

Туркия меҳмонхоналарида “Сариқ байроқ” номли янги ислоҳотли лойиҳа ишга туширилмоқда. Унга кўра, сайёҳларга тарелкага сузилган овқатни қолдирмаслик сўралади ёки қанча ея олса, шунча солиб келинади, дея хабар беради Россия туристик операторлари Ассоциациясига таяниб human.uz.

Бундан мақсад — “ҳаммаси ёқилган (тайёр)” тизими асосида ишлайдиган меҳмонхоналарда ҳам отельер, ҳам сайёҳларнинг овқатланиш жараёнига бўлган муносабатини ўзгартириш.      

Бошланишига отельерлар ҳордиқ чиқараётганларга тарғибот қилади: плакат ва брошюраларни илиб қўйишади. Лекин кейинчалик тарелкаларни кичиклаштириш кўзда тутилган.

Мазкур усуллар Туркияда овқат қолдиқлари ўткир муаммо бўлгани учун қўлланмоқда. Мамлакатда ҳар йили 18 миллионта мева ва сабзавот, қарийб 5 миллион дона нон ташлаб юборилади. Таом қолдиқларининг қиймати 214 миллиард турк лирасига етади.