Ойда инсониятни 5 минг йил давомида таъминлайдиган гелий мавжуд

Россия ФА президенти Александр Сергеев космик ресурсларни ўрганиш бўйича эксперт ишчи гуруҳи тузишга топшириқ берди. Мавзу ярим йил аввал космик ресурсларни қазиб олишга АҚШ ҳуқуқини мустаҳкамлаш бўйича Трамп фармон бергандан кейин долзарб тус олган эди.

Космос табиий ресурслар етишмовчилигининг ўрнини тўлдиришда манба бўлиши мумкин. Ой юза қатлами гелий-3 изотопи билан тўйинган. У ойда миллиардлаб йиллардан буён тўпланган гелий-3 термоядро реакцияси учун энг муҳим ёнилғидир. Ерда гелий деярли йўқ. Ойда эса инсониятни 5 минг йил давомида таъминлайдиган миқдорда мавжуд. Ой юзасига доимий равишда астероидлар ёғилиб турган. Бу эса қимматли ресурсни ҳосил қилган.

Ерда тугаш арафасида турган, электроникада фойдаланиш учун зарур мис, никель, платина ресурслари ҳам Ойда ката миқдорда.

«АиФ» (2020 й 49-сон) Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.