Озарбайжонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда 26 миллион долларлик маҳсулот алмашилди

Шу йилнинг 10 ойи давомида Самарқандда Озарбайжон компанияларининг капитали иштирокида жами 13 та, яъни 9 та қўшма корхона, 4 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.

Бу ҳақда вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, Иштихон туманида озиқ-овқат маҳсулотлари, Тойлоқ туманида эса ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида жорий  йилнинг ўтган даврида Озарбайжон давлатидан 16,3 миллион доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилди.

Бундан ташқари, 2021 йилда вилоятимиз ва Озарбайжон давлати ўртасида товар айланмаси 18,1 миллион долларни ташкил этди (экспорт 17,3 миллион доллар, импорт 820,3 минг доллар).

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида эса  товар айланмаси 26,4 миллион долларни ташкил этиб, шундан 14,1 миллион доллар импорт ҳамда 12,3 миллион доллар миқдорида экспорт амалга оширилди. 

Экспорт таркиби асосан мева-сабзавотлар, тўқимачилик, кимё саноати маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келмоқда.