Ўзбек жанг санъатида таътил бўлмайди
Самарқанддаги “Алпомиш” спорт мажмуасида болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек жанг санъати бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.
- Бизнинг спорт турида танаффус бўлмайди, - деди федерация бош мураббийси Ҳалим Юсупов. – Пандемия даврида ҳам ёшлар ўз хонадонларида машғулотни давом эттиришди. Мураббийлар онлайн тарзда уларнинг маҳоратини кузатиб борди. Қишки таътилда ҳам сабоқларни канда қилмаймиз.
Дарвоқе, ўзбек жанг санъати федерациясининг икки аъзоси – Бурхон Тошкентов ва Алижон Юсупов ўтган ойда республика биринчилигида ғолибликни эгаллаб, спорт устаси бўлди.
Мусабоқа ғолибларига диплом ва эдалик совғаларини федерация вилоят бўлими фахрий раиси, сенатор Ф.Тошев топширди.
Ўлмас САЙДИНОВ.