Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комиссия таркиби эълон қилинди

Бугун, 20 май куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комиссия тузилди ва унинг аъзолари маълум қилинди.

Комиссияга Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов раис бўлди. Комиссиянинг матбуот котиби этиб Одилжон Тожиев тайинланди. Кенгаш таркибидан 46 нафар депутат ва сенаторлар жой олган.

Комиссияга аҳолининг барча қатламларидан Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олиш борасида вазифалар қўйилди.

Қўшимча қилинишича, комиссия раиси ўринбосарлари этиб:
- «ЎзЛиДеП» фракцияси раҳбари Акмал Ҳайитов;
- «Миллий тикланиш» фракцияси раҳбари Алишер Қодиров;
- Қорақалпоғистон Жўқори Кенгеси раиси Мурод Камолов;
- Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов тасдиқланди.