Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда
- 11.08.2020 19:20
- 132
- COVID-19
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
“Айни кунларда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти.
Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашди.
Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини ҳукуматга маълум қиламиз”, деди CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов.
Теглар:
коронавирус вакцина