Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, 7-21 сентябр кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи боксчиларимиз номини маълум қилди:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-63 кг: Элнур Абдураимов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
-91 кг: Санжар Турсунов
+91 кг: Баҳодир Жалолов
Мураббийлар: Марат Қурбонов, Раҳматжон Рўзиохунов, Тўлқин Қиличев, Баҳодир Эркаев, Истам Кабинов, Фаррух Қиличев, Элшод Расулов, Бурхон Аҳмедов.