Ўзбекистон ва Қатар ўртасида қандай келишувларга эришилди?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Хусусан, ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Қатар Давлати Ижтимоий ривожланиш ва оила вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Қатар Давлати Ички ишлар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

- Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Қатар Давлати Инвестиция агентлиги ўртасида инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;

- Ўзбекистон Республикаси Коррупция қарши курашиш агентлиги ва Қатар Давлати Маъмурий назорат ва шаффофлик бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувларга эришилди:

- Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитаси ва Доҳа динларараро мулоқот халқаро маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

- Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва Қатар Давлати Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

- Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Қатар Давлати Савдо-саноат палатаси ўртасида қўшма ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида битим;

-Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Қатар Давлати Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.