Ўзбекистон ва Украина авиа ҳамда темир йўл қатновини тиклайди
- 25.02.2020 10:12
- 87
- Ўзбекистон
Киeв шаҳрида ўтказилган Ўзбeкистон-Украина бизнeс форуми доирасида “Тошкент-Киев-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаво қатновини ҳамда "Тошкент-Харьков-Тошкент" темир йўл линиясини тиклаш масаласи кўриб чиқилди, деб хабар қилмоқда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати.
Форум доирасида шунингдек, жорий йилнинг баҳорида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон-Украина ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши билан боғлиқ бўлган масалалар ҳам ишлаб чиқилган ва бўлажак тадбир кун тартибига киритиш учун икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинган.
Шунингдек, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, божхона ва тарифларни тартибга солиш, ветеринария-санитария талабларини ва ўсимликлар карантинини уйғунлаштириш борасида ўзаро муносабатлар соҳаларида масалаларни ҳал этиш бўйича келишувларга эришилгани айтилмоқда.