Ўзбекистонда “Anor” номли янги тўлов тизими ишга туширилди
- 21.02.2020 14:15
- 688
- Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “Aнор” тезкор тўловлар тизимини ишлаб чиқди. Ушбу янги тизим юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида реал вақт режимида банклараро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради ва 24/7 вақт давомида (дам олиш ва байрам кунлари ҳам танаффусларсиз) ишлайди.
“Aнор” тизими электрон рақамли имзо орқали фойдаланилади. Мазкур тизим Марказий банк томонидан 2019 йил охирида ишлаб чиқилиб, тажриба тариқасида 2020 йил 18 февралдан ишга туширилди ҳамда “Ҳамкорбанк”, “Трастбанк”, “Ипотека-банк” ва “Туркистонбанк” каби тижорат банкларида синовдан ўтказилмоқда. Дастлабки икки кун давомида ушбу тизим орқали мингдан ортиқ қарийб 20 миллиард сўмлик тўловлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг февраль-март ойларида республикамизнинг бошқа банклари ҳам босқичма-босқич равишда “Aнор” тизимига уланади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа