Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун, 28 август куни Тошкент вақти билан 09:35 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: Зилзила эпицентри Тошкентдан 539 км. жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 3 балл;
Самарқанд вилоятида 2-3 балл;
Жиззах вилоятида 2-3 балл;
Фарғона вилоятида 2-3 балл;
Сирдарё вилоятида 2-3 балл;
Қашқадарё вилоятида 2-3 балл;
Андижон вилоятида 2 балл;
Наманган вилоятида 2 балл;
Тошкент шаҳрида 2 баллни ташкил этди.