Памела Сингла: “Ҳиндистонда оилавий ажримлар сони ортмоқда, аммо ҳукумат даражасида эътибор қаратилгани йўқ”

Деҳли университети профессори, социолог Памела Сингла Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зебинисо Раҳмонова ва жамоатчилик вакиллари билан учрашди. Сингла хоним Ўзбекистонда хотин-қизларга муносабат, улар учун ҳукумат томонидан яратилаётган шарт-шароитлар ва унинг натижалари билан қизиқди.

- Бир неча ойдан буён Ўзбекистонда хотин-қизлар фаолияти, уларнинг яшаш тарзи ҳақида ўрганишлар олиб бормоқдаман, - дейди Памела Сингла. – Хусусан, Самарқандда бир ойдан бери яшаб, аҳоли, олимлар билан суҳбатлар олиб бордим. Самарқанд шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси билан учрашувим давомида бу ерда оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида кўп ишлар бажарилаётганига гувоҳ бўлдим.

Хотин-қизларнинг турли соҳаларда фаолият олиб бориши таҳсинга лойиқ. Айниқса, маҳалла институти, у ердаги яраштирув комиссияси фаолияти мени жуда қизиқтириб қолди. Сабаби, шу институт туфайли кўп оилалар ярашиб кетаётгани бу сизларнинг ютуқларингиз, назаримда. Ҳиндистонда ҳам дунё бўйича бўлгани каби оилавий ажримлар сони ортмоқда, аммо ҳукумат даражасида эътибор қаратилгани йўқ.

Гулруҳ МЎМИНОВА.