"Панжикент – Самарқанд" йўналишида автобус қатновлари тикланиши айтилмоқда
- 01.04.2022 10:24
- 168
- Самарқанд
Тожикистоннинг «Холдинг Азия Групп Таджикистан» корхонаси яқин орада Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларига тажриба - синов тариқасида халқаро автобус қатновларини бошлайди.
Эртага, 2 апрель кунидан эътиборан корхона "Душанбе – Термиз", "Душанбе – Денов" ҳамда "Панжикент – Самарқанд" йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновларни амалга оширади.
"Душанбе – Термиз" йўналишада қатнов масофаси 251 километр бўлиб, йўналишни босиб ўтишга 5 соат 40 дақиқа вақт сарфланади.
"Душанбе – Денов" йўналиши қатнов масофаси 107 километр йўналишга сарфланадиган вақт 2 соат 25 дақиқани ташкил этади.
Панжикент – Самарқанд йўналиши қатнов масофаси 64 километр бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт эса 1 соат 25 дақиқа.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида "Тошкент – Хўжанд" ва "Қўқон – Хўжанд" йўналишларида мунтазам қатновлар амалга ошириб келинмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё бўйлаб хайрли хабарлар
- 26/09, 10:56
- Хориж
Халқ оғзаки ижоди билимдони
- 26/09, 02:12
- Маданият
Дастурхонимиздаги ширинлик ортидаги аччиқ ҳақиқат
- 25/09, 16:26
- Жамият