Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда доривор ўсимлик мойи ишлаб чиқарилмоқда

Туманнинг Дўстлик массиви Кимёгарлар маҳалласида “Fоrtuna Urgut Medikal” масъулияти чекланган жамияти томонидан қиймати 800 миллион сўмлик доривор ўсимлик мойи ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Натижада 13 фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланди.

Шунингдек, ушбу жамият 2020 йилда қиймати 16,3 миллион АҚШ доллари бўлган дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга туширишни режалаштирган.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 100 та янги иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, йилига 34,4 миллиард сўмлик 4,1 миллион дона дори-дармон воситалари ишлаб чиқарилади.

Баҳриддин Хонкелдиев.