Паст Дарғомда электр тармоғига ноқонуний уланган раҳбарга нисбатан жиноят иши очилди
- 28.01.2022 22:36
- 133
- Самарқанд
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Паст Дарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.Q.” фермер хўжалиги раиси О.Б. туман электр тармоқлари корхонаси билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан қуввати 18 кВт бўлган сув насосини хўжалик ер майдонини суғориш учун ўрнаттирган.
Оқибатда электр ҳисоблагичсиз тармоққа уланган ва фойдаланиб келган. Бу билан туман электр тармоқлари корхонасига 212,7 млн. сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
электр тармоғи
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа