Паст Дарғомда МИБ ходимларига қаршилик кўрсатилди
- 24.10.2019 14:02
- 398
- Самарқанд
Бош прокуратура матбуот хизмати МИБ ходимига қаршилик кўрсатилганлиги юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, 2019 йил 23 октябрь куни соат 17:00 ларда МИБ Паст Дарғом тумани бўлими давлат инспекторлари Б.У. ва Р.С.лар туманнинг Жағалбойли маҳалласи, 54-уйдаги газдан мавжуд қарздорликни хонадон эгасига маълум қилган вақтда истеъмолчи У.Т. уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилган.
Шунингдек, У.Т. давлат инспектори Б.У. га тегишли “Spark” русумли транспорт воситасининг олд ойнасини таёқ билан уриб синдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан У.Т.га нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди ва 173-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа