Паст Дарғомда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
- 25.01.2023 13:15
- 261
- Жиноят ва жазо

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паст Дарғом тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Д. фуқаро О.Ш.ни қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетлардан бирига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини олганлиги аниқланган.
Д.Д. ушбу пуллар ҳисобидан 200 АҚШ доллари ва унга тегишли ҳужжатларни қайтарган. Бу ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
Паст Дарғом
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Нурободда туризм қишлоқлари ташкил этиляпти
- Кеча, 22:28
- Самарқанд
Етимнинг ҳақи
- Кеча, 20:05
- Мутолаа
Арвоҳлар ўчими, тасодифми?
- Кеча, 18:19
- Ўқинг, қизиқ!