Паст Дарғомнинг Самарқанд маҳалласидаги трансформатор носозлиги бартараф этилди
Бугун Zarnews.uz сайтида "Ҳар кузда шу бўлар такрор... Паст Дарғомдаги Самарқанд маҳаллаликларнинг муаммоси ҳал этиладими?" сарлавҳали мақола "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан ўрганилди.
Маълум бўлишича, Паст Дарғом тумани электр таъминоти корхонасига қарашли "Жума" нимстанциядан чиқувчи 110 /35/10 фидер Паст Дарғом ТП 2505 нинг юқори кучланишли кабели носозлиги сабабли электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилган.
Айни пайтда Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг махсус ишчи гуруҳи томонидан ушбу носозликлар бартараф қилинди. Натижада тумандаги Самарқанд маҳалласи электр энергияси билан таъминланди.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти муаммолари билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 71-202-50-55, 78-150-75-64 рақамларига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали (@hetmuloqot, @HET_admin) орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.