Пахтачи ва Каттақўрғонда “Инсон” ижтимоий марказлари биноси фойдаланишга топширилди

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар гуруҳлари кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйилиши белгиланган эди.

Вилоятимиздан танланган Пахтачи тумани ҳамда Каттақўрғон шаҳрида ушбу марказларнинг бинолари фойдаланишга топширилди.

Янги ва замонавий жиҳозланган ушбу марказларда фуқаролар ҳамда марказ ходимлари учун барча қулайликлар яратилган.

Эндиликда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг 43 тури маҳаллада ва 30 тури “Инсон” марказларида, жами 73 турдаги хизматлар кўрсатилади. Ушбу хизматларнинг 39 тури жорий йилнинг 15 октябридан, 34 турдагиси эса 2024 йил 1 январдан бошланади.

Бунда, ногиронликни белгилаш, протез-ортопедия билан таъминлаш, санаторийларга юбориш, психологик ёрдам ва ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.