Пахтачида телефон ўғриси ушланди
Пахтачи тумани, Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.А. ички ишлар идорасига ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 9 май куни соат 20:30 ларда номаълум шахс уйи олдида уни қўрқитиб, куч ишлатиб, “Самсунг” русумли мобил телефонини олиб қўйганлигини маълум қилган.
Ходимлар томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгиобод МФЙда яшовчи, Ш.Б. содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда, деб хабар берди ИИВ ахборот хизмати.