Пайариқ тумани “қизил” тоифадаги ҳудудга киритилган

Бугунги кунда туманга кириш-чиқиш чекланган. Янги ҳаёт, Чоштепа, Илғор, Хўжа Исмоил, Оққўрғон, Каттасайдов, Гўзал, Фаровон маҳаллалари фуқароларида инфекция аниқланганлиги боис бу маҳаллаларга олиб кирувчи барча йўллар бетон тўсиқ билан тўсилган ҳолда ва ҳар бир маҳаллалар ҳудудидаги асосий ва ички йўлларда кириш-чиқиш кучайтирилган тартибда назорат остига олинган.

117 та хонадондаги 121 нафар фуқоролар (оила аъзолари 489 нафар) уй шароитида карантинда.

Пайариқлик бир нафар тиббиёт ходимида коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган. 10 нафари Самарқанд шаҳридаги шифохоналардан юқтириб келган.

29 май ҳолатига вазиятдан келиб чиқиб, май ойида профилактик тадбирлар кучайтирилган тадбирлар амалга оширилиши натижасида 7 873 аҳоли хонадонларидан 40 839 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 48 нафарида тана ҳарорати кўтарилиши кузатилган ва назоратга олинган.

Пайариқлик 9 нафар бемор хасталикдан соғайиб, бугунги кунда ўз уйларида яшамоқда. Улар ишга чиқиши, одамлар билан мулоқотга киришиши ҳозирча чекланган.

Туман бўйича жами 992 нафар шахсга нисбатан карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий баённома тузилган. 226 та автотранспорт воситаси белгиланган тартибда жарима майдончасига қўйилган.

Карантин даврида туман ҳудудига хориждан жами 804 нафар фуқаро кириб келган. Улар белгиланган тартибда 14 кунлик кузатувдан чиқарилган.

Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.